Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
89-модда - Волий амирлиги тақозо этган ҳуқуқларга асосланиб қилган ишларидан халифани хабардор этиши вожиб эмас, лекин ихтиёрий равишда хабар бериб туриши мумкин. Агар аввал учратилмаган бир ҳодиса рўй берса, уни халифани хабардор қилгунга қадар кечиктириб туради, сўнг унинг буйруғи билан иш кўради. Агар кутиш сабабли бузилишидан қўрқса, у ишни амалга оширади. Сўнг халифага бу ишни амалга оширгани ва уни хабардор қилмаганининг сабабини билдириши вожиб.
90-модда - Ҳар бир вилоятда ўз аҳолиси орасидан сайланган мажлис бўлиб, унга волий раислик қилади. Бу мажлис ҳукм юритиш ишларида эмас, балки идорий ишларда раъй билдириш ҳуқуқига эга. Мажлиснинг раъйи волий учун мажбурий эмас.
91-модда - Вилоятга бир шахснинг волийлик қилиш муддати чўзилиб кетмаслиги керак. Волийнинг вилоятда мустаҳкам ўрнашиб олаётгани ёки одамлар унга меҳр қўяётгани сезилса, бу ҳолда у волийликдан озод қилинади.
92-модда - Волий бир вилоятдан бошқа вилоятга кўчирилмайди, чунки унинг волийлиги умумий назар ва муайян макондадир. Балки волий ишдан бўшатилиб, (бошқа вилоятга) қайтадан тайинланади.
93-модда - Агар халифа волийни ишдан четлатишни лозим топса, ёки Уммат мажлиси бирор сабабга кўра ёки ҳеч қандай сабабсиз ундан норози эканлигини билдирса, ёки вилоятидаги аҳолининг кўп қисми ундан норозилигини изҳор қилса, волий ишдан четлатилади. Уни ишдан четлатиш фақат халифа томонидан амалга оширилади.
94-модда - Волийларнинг ишларини текшириб туриш, уларни қаттиқ назорат қилиш, уларнинг аҳволини аниқлагани ва фаолиятини текширгани ўз тарафидан ноиблар тайин қилиш, уларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини вақти-вақти билан жамлаб туриш, раийятнинг улар устидан қилаётган шикоятарига қулоқ солиш - халифанинг вазифасидир.
Идорий жиҳоз
95-модда - Давлат ишларини бажариш ва одамларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш асосига қурилган идора, муассаса ва бошқармалар давлат ишларини ва одамларнинг манфаатларини идора қилиш билан шуғулланади.
96-модда - Идора, муассаса ва бошқармаларни идора қилиш сиёсати низомда оддийлик, ишларни амалга оширишда тезкорлик ва мутасаддийларнинг лаёқатли бўлишига асосланади.
97-модда - Ислом давлатининг фуқароси бўлган лаёқатли ҳар бир шахс - эркак ёки аёл, мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишидан қатъий назар - ҳар қандай бошқармага ёки идорага мудир қилиб тайинланиши ва унда хизматчи бўлиб ишлаши мумкин.
190-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|